Ўзбекистонда коронавирус қандай тарқалди?
(last modified Mon, 13 Apr 2020 04:41:41 GMT )
апрел 13, 2020 09:41 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус қандай тарқалди?

АОКА штабида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Мутахассиснинг маълумот беришича, мамлакат бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, касаллик 94 та ҳолатда чет элда бўлган фуқароларда аниқланган ҳамда улардан кетма-кетликда тарқалган 440 та ҳолатда фуқароларимиз касал бўлган.

Бугунги кунда хориждан келган 94 нафар фуқародан тарқалиши мумкин бўлган 100 мингдан ортиқ аҳолининг тўлиқ рўйхати шакллантирилиб, ҳар бири бўйича алоҳида-алоҳида суриштириш ишлари, профилактик чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. 

Мулоқотда бўлганларни таҳлил қилинганда, инфекция 19 та оилада қайд этилгани ва улардан оила аъзоларига, қариндош-уруғларига тарқагани аниқланди.

Чет элдан юқтириб келган фуқаролар орқали 40 та корхона, ташкилотларда ишлайдиган ҳамкасбларига юқтирганлик ҳолатлари аниқланган.

Ёрлиқ