Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 1450 кишига етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i51685-Ўзбекистонда_коронавирусга_мубтало_бўлганлар_сони_1450_кишига_етди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 18 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 45 кишига ошиб, 1450 нафарни ташкил этмоқда
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
апрел 18, 2020 11:15 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 1450 кишига етди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 18 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 45 кишига ошиб, 1450 нафарни ташкил этмоқда

Аввалроқ 17 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони 1405 тага етгани айтилганди.

Дарё сайтига кўра, давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти раҳбарияти тақдим этган ахборотга асосланиб маълум қилишича, 18 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра ушбу институт клиникасида даволанаётган 102 нафар беморнинг 29 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти. Тўрт беморнинг аҳволи оғир, бир беморнинг аҳволи эса ўта оғир деб баҳоланмоқда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида даволанаётган 98 бемордан икки нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 153 беморнинг 46 нафарида пневмония белгилари кузатилмоқда, етти беморнинг аҳволи оғир, бир беморнинг аҳволи эса ўта оғир деб баҳоланмоқда.

Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг тўрт нафари вафот этиб, 156 нафари эса соғайган ва  реабилитацияга олинди.