Ўзбекистон Россияга гуманитар ёрдам юборди
(last modified Sun, 19 Apr 2020 01:46:53 GMT )
апрел 19, 2020 06:46 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Россияга гуманитар ёрдам юборди

Ўзбекистондан Россияга юборилган беғараз ёрдам юкли самолёт Москванинг Шереметьево аэропортига қўнди. Бу ҳақда Россия Бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук котибиятига асосан РИА Новости хабар қилди.

Ўзбекистон юборган гуманитар ёрдам COVID-19 коронавирусига қарши курашиш учун мўлжалланган 5 миллион тиббиёт ниқоби ва тиббиёт докасидан иборат. 

Гуманитар ёрдам юборилган самолётни Шереметьево аэропортида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ва Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазирлиги вакиллари кутиб олди.

Алексей Оверчукнинг таъкидлашича, Ўзбекистон юборган гуманитар ёрдам биринчи навбатда пандемия билан курашаётган тиббиёт ходимларига йўналтирилади.

Ёрлиқ