Ўзбекистонда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди /вирусга чалинганлар 1692 киши/
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 6 чи беморни коронавирусдан вафот этганини хабар қилди.
Шу йилнинг 14 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи Ш. вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган эди. Зудлик билан ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда "Covid-19" коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.
73 ёшли (эркак) ушбу беморнинг шу кунгача кунлик аҳволи ихтисослашган тиббиёт муассасалари мутахассислари назоратида бўлган.
Ўтказган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.
Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 6 кишини ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтаимз ҳозиргача Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1700 нафарга яқинлашиб 1692 нафарни ташкил этмоқда.