Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари учун саҳарлик ва ифторлик вақтлари маълум қилинди
-
Тошкент тақвими Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Sof.uz: Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан мўмин-мусулмонларимизга қулайлик қилиш мақсадида, юртимизнинг ҳар бир ҳудуди учун Рамазон ойида оғиз ёпиш ва очиш вақтларини алоҳида-алоҳида кўрсатилган жадваллари тайёрланди.
Мазкур вақтлар республикамизнинг Тошкент, Бекобод, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Қарши, Навоий, Бухоро, Урганч, Нукус, Термиз, Андижон, Наманган, Фарғона, Ангрен минтақаларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтлари ифодаланган.
Шунингдек, оғиз ёпиш ва очиш дуолари ҳам келтирилган.
Оғиз ёпиш дуоси:
“Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар”
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар
Оғиз очиш дуоси:
“Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту”.
Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Амин!