Мирзиёев Россияга ташрифи давомида муҳим декларацияни имзо қилади
(last modified Thu, 23 Apr 2020 02:23:37 GMT )
апрел 23, 2020 07:23 Asia/Tashkent
  •  Мирзиёев Россияга ташрифи давомида муҳим декларацияни имзо қилади

2020 йил 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Россия Федерацияси ташқи сиёсат идораси раҳбари Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, вазирлар икки томонлама муносабатларнинг сиёсий, савдо-иқтисодий томонлари, шунингдек, Ўзбекистон Президентининг режалаштирилган муддатда Россия Федерациясига амалга оширадиган давлат ташрифига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилишган.

Томонлар олий даражадаги тадбир кун тартибини шакллантириш ҳамда икки томонлама ҳужжатларни келишиш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олди. Маълум қилинишича, ташриф якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг Ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияси имзоланади.

Ёрлиқ