Россиядан 17 нафар ӯзбекистонликнинг жасади олиб келинди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i51804-Россиядан_17_нафар_ӯзбекистонликнинг_жасади_олиб_келинди
Жорий йилнинг 20 апрел куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Россия Федерациясида турли бахтсиз ҳодисалар оқибатида вафот этган 17 нафарнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов маълум қилди.
(last modified 2020-04-23T03:07:28+00:00 )
апрел 23, 2020 07:58 Asia/Tashkent
  • Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
    Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Жорий йилнинг 20 апрел куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Россия Федерациясида турли бахтсиз ҳодисалар оқибатида вафот этган 17 нафарнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов маълум қилди.

Вафот этганларнинг жасади Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича автомобиль транспорти орқали олиб келинди. Фуқароларнинг жасадлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда чегара постидан олиб ўтилиб, яшаш манзиллари бўйича жўнатилди.

Шуни қайд этиш жоизки, Россия Федерациясида вафот этганларнинг бирортаси коронавирус пандемиясига чалинмаган.