Тошкент кўчаларидан бирига буюк наққош Камолиддин Беҳзод номи берилади
(last modified Thu, 23 Apr 2020 06:00:27 GMT )
апрел 23, 2020 11:00 Asia/Tashkent
  • Тошкент кўчаларидан бирига буюк наққош Камолиддин  Беҳзод номи берилади

Ўзбекистон президентининг дасури асосида буюк мусаввир ва наққош Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги муносабати билан Тошкентдаги кўчалардан бирига унинг номи берилиши кутилмоқда.

Эронлик буюк мусаввир ва наққош  Камолиддин  Беҳзод 1455 да Ҳиротда дунёга келиб 1536 йилда вафот этган. У Шарқ уйғониш даври етук санъаткори бўлиб Ҳирот миниатюра мактаби асосчиси; музаҳҳиблар етакчиси, устози. «Иккинчи Моний» деган фахрий унвонга сазовор бўлган.

Камолиддин Беҳзод (1455 -1535) – 1468 йилдан 1506 йилгача Ҳиротда ишлаган ва Ҳиротнинг йирик рассомчилик мактаби усталаридан бири бўлган форс рассом-миниатюрачиси. Ғарбда “Шарқ Рафаэли” деб тан олинган.

Ўзбекистон президенти Шавкат мирзиёев фармони билан мамлакатда 2020—2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишида таълим олаётган талабалар учун Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси таъсис этилиши айтилади.

Газета .уз сайтига кўра, Ўзбекистонда мусаввир ва наққош Камолиддин Беҳзод (1455−1535) таваллудининг 565 йиллиги кенг нишонланади. Камолиддин Беҳзод хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент кўчаларидан бирига унинг номини берилади. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 21 апрелдаги Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган.

15 сентябрга қадар Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи хиёбони замонавий қиёфада қайта ташкил этилади ва унинг ҳудудидаги Камолиддин Беҳзод ҳайкали 2022 йилда бронзага ўтказилади.