апрел 24, 2020 23:40 Asia/Tashkent
  • Андижонда ҳокимият вакили 10000 доллар пора билан қўлга тушди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсиддинов хабар қилди.

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси хамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида "Қ.Э." фермер хўжалиги иш юритувчиси Х.Х.нинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Асака туман бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Б.М., ариза муаллифи Х.Х.дан, фермер хўжалигига тегишли бўлган 44 га. ер майдонида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўлиқ экилмаганлигини рўкач қилиб, ушбу ерни олиб қўйиш билан қўрқитиб, таъмагирлик йўли орқали 10.000 АҚШ доллари талаб қилиб, пулларини агроинспекциянинг маъмурий биноси ёнида "Қассобхона" сотувчиси орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазур ҳолат юзасидан Б.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ёрлиқ