Эрон маданий маркази Гулчеҳра Аъзамованинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i51851-Эрон_маданий_маркази_Гулчеҳра_Аъзамованинг_вафоти_муносабати_билан_ҳамдардлик_билдирди
Ўзбекистондаги Эрон ислом жумҳурияти элчихонасини маданий маркази форс тили ва адабиёти устози Гулчеҳра Аъзамовани вафот этгани муносабати билан тасаллият изҳор этди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
апрел 25, 2020 15:27 Asia/Tashkent
  • Эрон маданий маркази Гулчеҳра Аъзамованинг вафоти муносабати  билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистондаги Эрон ислом жумҳурияти элчихонасини маданий маркази форс тили ва адабиёти устози Гулчеҳра Аъзамовани вафот этгани муносабати билан тасаллият изҳор этди.

Бу ҳамдардлик мурожаатда  Гулчеҳра Аъзвова форс тили ва адабиётининг меҳнаткаш олимаси сифатида эслатилган.

Мазкур мурожаатда  Гулчеҳра Аъзамованинг форс тили ва адабиёти соҳасидаги кўп заҳматлари юқори баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги " тиллар университетидаги форс тили ва адабиётининг устози ҳамда форс тилини ўргатишга оид бир нечта китоблар муаллифи Гулчеҳра Аъзамова  бир неча кун олдин 68 ёшида буйрак касаллигидан вафот этди.

Гулчеҳра Аъзамова  Тошкент шаҳрини Шарқшунослик университетининг форс тили ва адабиёти факультетини битирган.

У форс тили ва адабиётидан ташқари Ўзбекистоннинг турли университети ва таълимий марказларида фаолият юритиб, Эрон маданий  маслаҳатлашув маркази билан ҳамкорликда форс тили таълими борасида икки китоб ва  бир нечта мақолаларни чоп этган.