Ўзбекистонда коронавирусдан мубтало бўлганлар сони 1887 нафарга яқинлашди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i51878-Ўзбекистонда_коронавирусдан_мубтало_бўлганлар_сони_1887_нафарга_яқинлашди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда яна 18 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
апрел 27, 2020 11:00 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусдан мубтало бўлганлар сони 1887 нафарга яқинлашди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда яна 18 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 27 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1887 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Кун.уз сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди. Ўтган вақт давомида касаллик республиканинг бутун ҳудудига тарқалди.

Сўнгги кунларда касалликдан тузалганлар сони касалликка чалинганлар сонидан кўп бўлмоқда.

21 апрель куни 51, 22 апрель куни 38, 23 апрель куни 42, 24 апрель куни 46, 25 апрель куни эса 58 нафар кишида касаллик аниқланган. 

Бу кунларда мос равишда 96, 93, 111, 60 ва 86 нафардан беморлар тузалди.

26 апрель куни эса атиги 7та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 58 киши соғайди.

Вирус тарқалишни бошлагандан буён 789 киши соғайди, 8 киши вафот этди, 1090 киши шифохоналарда қолмоқда.