Ўзбекистон Халқаро молиявий кўмакларга эҳтиёж сезмоқда
апрел 27, 2020 11:29 Asia/Tashkent
Ўзбекистон коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш учун халқаро молия институтларининг 3,1 миллиард доллар миқдоридаги кредитларини жалб қилмоқчи
Спутник сайтининг хабар қилишича, Шавкат Мирзиёев имзолаган қарор билан пандемиянинг салбий оқибатларини бартараф этиш учун грантларни жалб қилиш ва узоқ муддатли имтиёзли молиялаштириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
Ушбу маблағлардан соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлашга — 277,5 миллион доллар, тадбиркорлик ва банк тизимини қўллаб-қувватлашга — 700 миллион доллар, давлат бюджетига — 1,8 миллиард доллар, коммунал ва энергетика корхоналарига 300 миллион доллар йўналтирилади.