апрел 30, 2020 10:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда янги шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди

Майнинг биринчи кунларида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларда шамолнинг тезлиги 15-29 м/с гача кучайиши, айрим жойларда шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши ҳамда янги шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.

Спутник сайтига кўра, 1 майда Ўзбекистоннинг Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида кечга бориб ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди.

2 майда республикада ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.

Шамолнинг тезлиги 15-29 м/с гача кучайиши, айрим жойларда шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши мумкин.

30 апрель-3 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Эслатиб ўтамиз  Ўзбекистонинг жануби-ғарбий ва марказий қисмига 28 апрелга ўтар кечаси Туркманистон ҳудудидан кучли шамол кириб келиб, тезлиги сониясига 40 метргача кучайди. Таббий офатдан Ўзбекистоннинг турли вилоятлари зарар кўриб ўнла инсонлар жароҳатланиб бир киши ҳалок бўлганди.

 

 

Ёрлиқ