Сардоба дамбасини ёрилиши оқибатида 60га яқин инсон жабрланган
(last modified Sat, 02 May 2020 06:08:09 GMT )
май 02, 2020 11:08 Asia/Tashkent
  • Сардоба дамбасини ёрилиши оқибатида 60га яқин инсон жабрланган

Ўзбекистон ФВВга кўра, Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори тўғони пикетларидан бири бузилиб, сув тошқини юз берганидан сўнг ўнлаб фуқаролар тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган

"Сув омбори атрофида - Қўрғонтепа ва Дўстлик аҳоли пунктларида яшаб келаётган 70 мингга яқин киши хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиниб, Ўзбекистоннинг Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги махсус тайёрланган муассасаларга жойлаштирилган. 17,3 минг киши тиббий кўрикдан ўтказилган", - дейилади хабарда.

Ҳозирги вақтда фавқулодда вазият оқибатида 56 нафар фуқаро турли хил жароҳатлар билан касалхоналарга ётқизилгани ҳақида маълумот берилган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча эрта тонгда, Сардоба сув омборидаги тўғондан сув сиза бошлагани, аҳолининг бир қисми Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан эвакуация қилингани ҳақида хабар тарқалди.

Сўнгра Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув киргани маълум бўлди.

Сув омборидаги авариядан сўнг воқеа жойига зудлик билан президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Абдулла Арипов етиб келди.