Шошилинч! “Сардоба” сув омбори аварияси юзасидан жиноят иши очилди
май 03, 2020 14:54 Asia/Tashkent
Жорий йил 01 май куни Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори ўпирилиши оқибатида сув тошқини юзага келганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми ва 258-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош Прокуратура хабар қилди.
Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш ДХХ органларига юклатилди.
Жиноят кодексининг 207-моддаси "Мансабга совуққонлик билан қараш", 258-моддаси "Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш"дир.
Ёрлиқ