Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Европа иттифоқининг олий вакили телефон орқали мулоқот қилдилар
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52066-Ўзбекистон_ТИВ_раҳбари_ва_Европа_иттифоқининг_олий_вакили_телефон_орқали_мулоқот_қилдилар
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Европа иттифоқининг олий вакили ўртасидаги телефон орқали мулоқот жараёнида ЕИ олий вакили ЖСТга қўшилиш бўйича Ўзбекистон томонидан кўрилаётган чораларни қўллаб қувватлаган.
(last modified 2020-05-05T11:04:38+00:00 )
май 05, 2020 16:04 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Европа иттифоқининг олий вакили телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Европа иттифоқининг олий вакили ўртасидаги телефон орқали мулоқот жараёнида ЕИ олий вакили ЖСТга қўшилиш бўйича Ўзбекистон томонидан кўрилаётган чораларни қўллаб қувватлаган.

Кун.уз сайтига кўра, 2020 йил 4 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Европа иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа иттифоқи комиссияси вице-президенти Жозеп Боррел ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокаралар жараёнининг яқин орада якунланишига ва унинг олий даражадаги учрашув чоғида қабул қилинишига ишонч билдирдилар. 

ЕИ олий вакили ЖСТга қўшилиш бўйича Ўзбекистон томонидан кўрилаётган чораларни қўллаб қувватлади.

Жозеп Боррел мамлакат раҳбарияти томонидан коронавирус тарқалишини чеклаш ва пандемиянинг салбий оқибатларига қарши олиб борилаётган миллий ва минтақавий миқёсдаги чораларни юқори баҳолади.