Москва областидаги ёнғин 6 нафар ўзбекистонлик умрига зомин бўлди
(last modified Wed, 06 May 2020 06:19:47 GMT )
май 06, 2020 11:19 Asia/Tashkent
  • Москва областидаги ёнғин 6 нафар ўзбекистонлик умрига зомин бўлди

5 май кунига ўтар кечаси Москва областидаги Раменское туманида электр симларининг носозлиги сабабли муҳожирлар ётоқхонасида юз берган ёнғинда олти нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлиб, қолган фуқаролар омон қолди.

Москва вилояти Дурниха қишлоғида ёниб кетган икки қаватли уй (майдони 200 метр) илгари маҳаллий аҳоли вакилига тегишли бўлган, аммо бундан бир неча йил олдин уй мигрантлар учун ётоқхона барпо этган тадбиркорга сотилган. Бундан ташқари, мигрантлар учун бир нечта яшаш вагонлари ер майдонининг ўзида ўрнатилган. Ҳаммаси бўлиб, гувоҳларнинг таъкидлашича, ётоқхонада эллик нафаргача одам бўлган. Сўнгги вақтларда изоляция туфайли мигрантлар уйни деярли тарк этишмаган хаар бермоқда Кун.уз.

Ёнғин ҳақида маълумот фавқулодда хизматларга соат 4:21да келган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари, кейин шифокорлар воқеа жойига етиб келишди. Ёғочдан қурилган иккинчи қават бутунлай ёниб кетган. Уч нафар эркак ва уч нафар аёл вафот этди - улар биринчи қаватга қулаб тушган. Ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқаролари экани, тахминан 30 ёш атрофида бўлгани аниқланди. 

Ёрлиқ