Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 2314 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52118-Ўзбекистонда_коронавирусга_чалинганлар_сони_2314_нафарга_етди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 8 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 16 нафарга кўпайиб, 2 314 нафарга етди дея хабар қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
май 08, 2020 14:39 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 2314 нафарга етди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 8 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 16 нафарга кўпайиб, 2 314 нафарга етди дея хабар қилди.

7 май соат 23:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ ҳолатлар сони 2298 тани ташкил этаётгани ҳақида хабар қилинганди Дарё сайти.

Маълумот учун, Ўзбекистонда корнавирус инфекцияси билан касалланиш илк бор қайд этилган 15 мартдан буён 1656 киши касалликдан соғайди, 10 нафар бемор эса қурбон бўлган.

Касалланиш ҳолатлари сони нисбатан камайиб, эпидемиологик вазият барқарорлашиб бораётгани муносабати билан, Ўзбекистон ҳукумати карантин чораларини юмшатиш қарорига келган, мамлакат «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудга ажратилган.