Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 2324 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52122-Ўзбекистонда_коронавирусга_мубтало_бўлганлар_сони_2324_нафарга_етди
Ўзбекистонда коронавирусдан касалланганлар сони яна 10 нафарга кўпайди
(last modified 2020-05-09T06:54:47+00:00 )
май 08, 2020 15:33 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар  сони 2324 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирусдан касалланганлар сони яна 10 нафарга кўпайди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 8 май соат 15:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 10 нафарга кўпайиб, 2 324 нафарга етди дея хабар қилди.

8 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ ҳолатлар сони 2314 тани ташкил этаётгани ҳақида хабар қилинганди Дарё сайти.

Инфекцияси билан касалланиш илк бор қайд этилган 15 мартдан буён 1721 киши касалликдан соғайди, 10 нафар бемор эса қурбон бўлган.

Касалланиш ҳолатлари сони нисбатан камайиб, эпидемиологик вазият барқарорлашиб бораётгани муносабати билан, Ўзбекистон ҳукумати карантин чораларини юмшатиш қарорига келган, мамлакат «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудга ажратилган.