Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 2324 нафарга етди
Ўзбекистонда коронавирусдан касалланганлар сони яна 10 нафарга кўпайди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 8 май соат 15:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 10 нафарга кўпайиб, 2 324 нафарга етди дея хабар қилди.
8 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ ҳолатлар сони 2314 тани ташкил этаётгани ҳақида хабар қилинганди Дарё сайти.
Инфекцияси билан касалланиш илк бор қайд этилган 15 мартдан буён 1721 киши касалликдан соғайди, 10 нафар бемор эса қурбон бўлган.
Касалланиш ҳолатлари сони нисбатан камайиб, эпидемиологик вазият барқарорлашиб бораётгани муносабати билан, Ўзбекистон ҳукумати карантин чораларини юмшатиш қарорига келган, мамлакат «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудга ажратилган.