2636 нафар ўзбекистонликда коронавирус инфекцияси аниқланган
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 14 май соат 15:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сонини 16 кишига ошиб, 2620 нафарга етганини маълум этди.
Ўзбекистонда 16 нафар янги касалланиш ҳолатининг 6 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 10 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган. Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган фуқароларнинг 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 1 нафари эса Қозоғистондан келган.
Даволанаётган 489 нафар бемордан 11 нафарини оғир аҳволда эканлиги айтилади.
Аввалроқ, 14 май соат 10:00 ҳолатига кўра жами касалланиш ҳолатлари сони 2620 тага етгани, даволанишда бўлган жами 533 нафар беморнинг 11 нафари оғир аҳволда эканлиги маълум қилинган.