Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 2800 нафарга яқинлашмоқда
май 18, 2020 10:25 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 18 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9 кишига кўпайиб, 2762 нафарга етганини эълон қилди.
Ўзбекистонда Қайд этилган 9 нафар янги касалланиш ҳолатларининг
3 нафари хориждан келган фуқароларда (улардан 2 нафари чартер рейси орқали БААдан олиб келинган ва 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлиб, Россиядан Қозоғистон орқали келган) ҳамда
6 нафар (барчаси Навоий вилоятидан) олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган.
Аввалроқ, Дарё сайти, 17 май соат 23:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони жами 2753 нафарга етгани ҳақида хабар қилганди.
Ёрлиқ