Қозоғистон чегарасида тўпланиб қолган ўзбекистонликлар автобусларда Ўзбекистонга олиб келинади
(last modified Mon, 18 May 2020 07:06:57 GMT )
май 18, 2020 12:06 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон чегарасида тўпланиб қолган ўзбекистонликлар автобусларда Ўзбекистонга олиб келинади

Қозоғистон чегарасида тўпланганлар ўзбекистонликлар Ўзбекистонга келишади.

Россия ва Қозоғистон билан олиб борилган музокаралар натижасида чегарада тўпланган ўзбекистонликларни истисно тариқасида автобусларда Ўзбекистонга олиб келишга рухсат берилади.

Фуқароларнинг шахсий автомобиллари Самара вилоятида ташкил этилган махсус автотурагоҳда қолдирилади деб хабар берган Спутник сайти..

Чегара ёпиқ ва ҳозир фуқаролар фақат бир марта истисно тариқасида олиб ўтилади. Шунинг учун Россиядаги бошқа ҳайдовчилар ҳам келаверса, улар чегарадан ўтказилмайди.

Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган бошқа фуқаролардан доимий ёки вақтинчалик яшаш жойларига қайтиб туришлари, ташкил қилинган чартер рейслар учун рўйхатдан ўтиб, навбати келганда Ўзбекистонга кириб келишлари сўралган.

 

Ёрлиқ