Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 3 мингга яқинлашди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52401-Ўзбекистонда_коронавирусга_мубтало_бўлганлар_сони_3_мингга_яқинлашди
Ўзбекистонда 21 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 кишига кўпайиб, 2950 нафарни ташкил қилмоқда.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
май 21, 2020 10:35 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 3 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда 21 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 кишига кўпайиб, 2950 нафарни ташкил қилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, Дарё сайти хабар бермоқда.

Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 5 нафари хориждан келган шахслар (барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) орасидан қайд этилди.

Ўзбекистонда 2372 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакат бўйича 565 нафар бемор даволанмоқда. Қайд этишларича, улардан 5 нафарининг аҳволи оғир.