Самарқандда коронавирусга мубтало бўлган яна бир фуқаро вафот этди
(last modified Wed, 27 May 2020 06:22:40 GMT )
май 27, 2020 11:22 Asia/Tashkent
  • Самарқандда коронавирусга мубтало бўлган яна бир фуқаро вафот этди

Самарқандда коронавирус инфекциясига чалинган бемор кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан сунъий нафас олдириш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган ва Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 14 кишига етди.

Коронавиурсга чалинган «Самарқандлик И. шу йилнинг 19 май куни вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига оғир аҳволда ётқизилган. Ўтказилган таҳлиллар натижасида унда Covid-19 инфекцияси тасдиқланган. Пахтачи туманида яшаган 63 ёшли (эркак) ушбу беморнинг 3 йилдан буён I-гуруҳ ногиронлиги бўлиб, сурункали буйрак етишмовчилиги ва анемия оғир даражаси ташхиси билан диспансер назоратида турган. 2017 йилдан буён доимий гемодиализ муолажасини олиб келган. 

Шу йилнинг 25 май куни беморнинг аҳволи ёмонлашган, бурундан ва ички қон кетиш белгилари пайдо бўлган ва реанимация бўлимига олинган. Бўлимда беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида реанимацион ёрдам кўрсатилган.  

Бундан ташқари, вазирликнинг турли йўналишлар бўйича бош мутахассислари ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ходимлари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ҳам ўтказилиб, доимий назорат таъминланган. 

Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган», дейилади Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотида.

Ёрлиқ