Ўзбекистонда коронавивирусга чалинганларнинг умумий сони 3463 нафарга етди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 2020 йил 29 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 кишига кўпайиб, 3463 нафарни ташкил этганини хабар қилди.
Дарё сайтининг хабар қилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 2 нафари Сирдарё вилоятида Қозоғистон орқали келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган. 15 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган бўлиб, шундан 10 нафари Шаржадан, 3 нафари Новосибирскдан чартер рейс билан келган, қолган 2 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган.
Маълумот учун, шу кунгача беморларнинг 2694 нафари соғайиб, реабилитацияга кузатилган, 736 нафар бемор даволанишда қолмоқда. Улардан 6 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда. Ўзбекистонда 14 киши эса инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.