Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида яна можаро /ўнлаб нафар жароҳат олган/
(last modified Mon, 01 Jun 2020 05:28:00 GMT )
июн 01, 2020 10:28 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида  яна можаро  /ўнлаб нафар жароҳат олган/

Кеча- 31 май куни Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида жойлашган Чашма булоғи олдида икки мамлакат фуқаролари ўртасида можаро юзага келди

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида юзага келган вазиятни ҳал қилиш учун икки давлат маҳаллий ҳокимиятининг масъул раҳбарлари воқеа жойида учрашишган.

Қирғизистон бош вазирнинг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов Боткен вилоятига ташриф буюрди.

Аниқлик киритилишича, Боронов Боткен вилоятининг Қадамжой туманига етиб борган. У Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов билан учрашув ўтказади ва у билан икки мамлакатнинг чегарадош қишлоқлари аҳолиси ўртасида рўй берган можарони муҳокама қилади.

Ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган. Можаронинг сабаб ва оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда. 

Қайд этишларича, юзага келган вазиятни бартараф этиш учун икки Ўзбекистон ва Қирғизистон маҳаллий маъмуриятларининг масъул раҳбарлари воқеа жойида учрашган.

«Ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган. Можаронинг сабаб ва оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда», — дейилади Ўзбекистон  ДХХ Чегара қўшинлари ахборотида.

Қирғизистоннинг Қадамжой тумани Чечме қишлоғи ва Ўзбекистоннинг Сўх тумани Чашма қишлоғи аҳолиси ўртасидаги зиддият 31 май куни соат 12:30 атрофида келиб чиққан.

«Ҳаммаси икки қишлоқ аҳолиси (чечмеликлар ҳам, чашмаликлар ҳам) биргаликда Чечме қишлоғидаги булоқни тозалаётган вақтда юз берган. Булоқ давлатлардан бирига тегишли экани ҳақидаги даъволардан тортишув юз берган, сўнг бу низога айланиб кетган», — дейилади ахборотда.

Айрим хабарларга кўра бу можаро ва тўқнашувлар натижасида ҳар икки томондан ўнлаб нафар жароҳат олган.

  •