Пандемия даврида Ўзбекистонда қарйиб 2 миллион киши ишсиз қолган
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52751-Пандемия_даврида_Ўзбекистонда_қарйиб_2_миллион_киши_ишсиз_қолган
Ўзбекистонда пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1,35 миллионга яқин эди аммо пандемия даврида ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашган. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 550 мингга яқин меҳнат мигрантлари бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаган
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июн 07, 2020 15:40 Asia/Tashkent
  • Пандемия даврида Ўзбекистонда қарйиб 2 миллион киши ишсиз қолган

Ўзбекистонда пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1,35 миллионга яқин эди аммо пандемия даврида ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашган. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 550 мингга яқин меҳнат мигрантлари бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаган

Спутник сайтига кўра, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Халқаро пресс-клубнинг Фарғона вилоятига бағишланган сонида “Барча давлатларга пандемия ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Ўзбекистонда ҳам пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1 миллион 350 мингга яқин эди, пандемия бошлангач қатор корхоналар фаолияти тўхтатилди ва ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашди”, деб айтди.

Таъкидланишича, бу рақамлардан ташқари меҳнат мигрантларига оид статистикалар ҳам мавжуд. Ҳозирда Ўзбекистонда 550 мингга яқин фуқаро бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаган.

Вазирнинг сўзларига кўра, олдинда турган вазифалардан бири шундай фуқароларнинг бандлигини таъминлашдан иборат.

  •