Ўзбекистонда 24 соат ичида яна 237 кишида коронавирус аниқланди. Бу рекорд!
Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 237 та ҳолат қайд этилди.
Янги касалланиш ҳолатлари
Коронавирус инфекцияси тасдиқланган 237 нафар беморнинг
20 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида;
195 нафари Тошкент шаҳрида;
10 нафари Тошкент вилоятида;
8 нафари Хоразм вилоятида;
4 нафари Сирдарё вилоятида қайд этилди.
7 июнда бир кунда аниқланган янги касаллар сони бўйича рекорд ўрнатилди. 15 мартдан буён шу вақтгача кунлик касаллар сони 200 кишига ҳам етмаганди. Шу вақтгача Ўзбекистонда касалланиш ҳолатлари бўйича кунлик энг юқори кўрсаткич 14 апрель куни қайд этилган, ўшанда 167 кишида касаллик тасдиқланган эди. Касалланганлар сони сўнгги бор 26 май куни 100 кишидан ошган эди — ўшанда бутун кун давомида 101 кишида коронавирус аниқланган.
Ҳозирда касалланганлар сони 4331 кишига етди. 7 июндаги янги ҳолатлардан сўнг умумий касалланганлар сони 5 фоиздан кўпроққа ортди.