Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 1-7 июн кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Ӯтган ҳафта давомида Ӯзбекистонда коронавирусга касалланганлар сони 4331 кишига етди.
- Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида юз берган можарода ӯнлаб киши жароҳатланди.
- Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари чегарада рўй берган ҳодиса билан боғлиқ масалаларни батафсил кўриб чиқишди.
- Шавкат Мирзиёев Фарғонада бӯлди.
- Мирзиёев Тошлоқ тумани ҳокимини ишдан олди.
- Сўхликлар бош вазир олдида Ғаниевнинг ҳокимликдан кетишини талаб қилишди.
- ЛУКОЙЛ Ўзбекистонда газ қазиб чиқаришни камайтирган.
- 80 кунлик карантиндан сўнг Ўзбекистонда масжидлар очилди.
- Пандемия даврида Ўзбекистонда қарйиб 2 миллион киши ишсиз қолди.
- Олийгоҳга ҳужжат топшириш учун битирувчининг аттестат олиши шарт эмас.
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Ӯтган ҳафта давомида Ӯзбекистонда коронавирусга касалланганлар сони 4331 кишига етди. Жами 14 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Х Х Х
31 май куни Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида жойлашган Чашма булоғи олдида икки мамлакат фуқаролари ўртасида можаро юзага келди.

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида юзага келган вазиятни ҳал қилиш учун икки давлат маҳаллий ҳокимиятининг масъул раҳбарлари воқеа жойида учрашишган.
Қирғизистон бош вазирнинг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов Боткен вилоятига ташриф буюрди.
Аниқлик киритилишича, Боронов Боткен вилоятининг Қадамжой туманига етиб борган. У Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов билан учрашув ўтказиб, у билан икки мамлакатнинг чегарадош қишлоқлари аҳолиси ўртасида рўй берган можарони муҳокама қилди.
Қайд этишларича, юзага келган вазиятни бартараф этиш учун икки Ўзбекистон ва Қирғизистон маҳаллий маъмуриятларининг масъул раҳбарлари воқеа жойида учрашган.
Қирғизистоннинг Қадамжой тумани Чечме қишлоғи ва Ўзбекистоннинг Сўх тумани Чашма қишлоғи аҳолиси ўртасидаги зиддият 31 май куни соат 12:30 атрофида келиб чиққан.
«Ҳаммаси икки қишлоқ аҳолиси (чечмеликлар ҳам, чашмаликлар ҳам) биргаликда Чечме қишлоғидаги булоқни тозалаётган вақтда юз берган. Булоқ давлатлардан бирига тегишли экани ҳақидаги даъволардан тортишув юз берган, сўнг бу низога айланиб кетган», — дейилади ахборотда.
Айрим хабарларга кўра бу можаро ва тўқнашувлар натижасида ҳар икки томондан ўнлаб нафар жароҳат олган.
Х Х Х
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Sputnik ахборот агентлигига кўра, президент Шавкат Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот-хизмати.
"Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди", - дейилади хабарда.
Сафар давомида тўқимачилик, ҳунармандчилик, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги корхоналари бориб кўрилди, бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилди.
Х Х Х
Россиянинг ЛУКОЙЛ компанияси прогнозларига кўра, Хитойнинг газга нисбатан талабининг пайсайгани бу йили компаниянинг Ўзбекистонда газ ишлаб чиқариши икки баробарга қисқаради ва 7 млрд кубометрни ташкил этади.
Компания ҳисоботига таяниб, Фергана сайтининг хабар қилишича, ЛУКОЙЛ республикада февраль ойидан ишлаб чиқариш қувватининг 40 фоизи даражасида газ ишлаб чиқаришни камайтирган. Жорий йилнинг уч ойи ичида россияликлар Ўзбекистонда 2,8 млрд кубометр газ ишлаб чиққан. Таққос учун, бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даври ва тўртинчи кварталида 3,8 млрд куб.м ташкил этганди.
ЛУКОЙЛ президентининг корпоратив ривожланиш ва инвесторлар билан ишлай бўйича ўринбосари Павел Ждановнинг таъкидлашича, компания йил сўнггига қадар республикада 7 млрд кубометр газ ишлаб чиқаради. Бироқ, у тушкун воқелик давом этмасдан, зангори оловни қазиб чиқариш ишлари фаоллашига умид билдиради. Топ-менеджер, шунингдек, лойиҳага ажратилган $9,9 млрд маблағнинг $8 миллиардга яқини ўзлаштирилганини қўшимча қилди.
ЛУКОЙЛ 2004 йилдан бери Ўзбекистонда «Қандим-Хавзак-Шоди» и «Жануби-Ғарбий Ҳисор» лойиҳаларида иштирок этиб келади. Компания йилига 14,5 млрд куб метр газ ишлаб чиқаради, маҳсулотнинг асосий қисми экспортга юборилади, асосан Хитойга. 2020 йили Ўзбекистонда газ қазиб чиқиш хажмини 16 млрд кубметрга етказиш режалаштирилган.
Х Х Х
Ўзбекистонда пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1,35 миллионга яқин эди аммо пандемия даврида ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашган. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 550 мингга яқин меҳнат мигрантлари бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаган

Спутник сайтига кўра, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Халқаро пресс-клубнинг Фарғона вилоятига бағишланган сонида “Барча давлатларга пандемия ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Ўзбекистонда ҳам пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1 миллион 350 мингга яқин эди, пандемия бошлангач қатор корхоналар фаолияти тўхтатилди ва ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашди”, деб айтди.
Таъкидланишича, бу рақамлардан ташқари меҳнат мигрантларига оид статистикалар ҳам мавжуд. Ҳозирда Ўзбекистонда 550 мингга яқин фуқаро бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаган.
Вазирнинг сўзларига кўра, олдинда турган вазифалардан бири шундай фуқароларнинг бандлигини таъминлашдан иборат.
Х Х Х
Ушбу ўқув йилида абитуриентлар олийгоҳга ҳужжат топшириш учун мактаб битирувчиси аттестат олиши шарт эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди:
"Битирувчилар аттестат олиши шарт эмас. ХТВ базасидаги маълумот ДТМ базасига ўтказилади. Бунинг учун абитуриентнинг паспорт маълумотлари етарли.
Зарур ҳолатлардагина мактабларда аттестатларни қоғоз кўринишида олиш мумкин. Электрон сканер кўринишида ҳам берилади," дейди вазир.