Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 4547 нафарни ташкил этди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52798-Ўзбекистонда_коронавирусга_мубтало_бўлганлар_сони_4547_нафарни_ташкил_этди
2020 йил 10 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4547 (+27) нафарни ташкил этмоқда.
(last modified 2020-06-11T05:53:10+00:00 )
июн 10, 2020 11:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 4547 нафарни ташкил этди

2020 йил 10 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4547 (+27) нафарни ташкил этмоқда.

Кун сайтининг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимига таяниб хабар қилишича, коронавирус билан  янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 ҳолатда эса (Тошкент шаҳри 1, Қашқадарё вилояти 1, Тошкент вилояти 4) аҳоли орасида аниқланди.

Айни пайтда республикада 3459 нафар бемор соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда 

Ҳозирда мамлакатда 1070 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.