Ўзбекистонда сел келиши хавфи бор
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52940-Ўзбекистонда_сел_келиши_хавфи_бор
Ўзбекистоннинг Гидрометеомарказига кўра, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида кучли локал ёмғир ёғиб сел келиш ҳавфи бор.
(last modified 2020-06-18T05:55:04+00:00 )
июн 17, 2020 11:13 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда  сел келиши хавфи бор

Ўзбекистоннинг Гидрометеомарказига кўра, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида кучли локал ёмғир ёғиб сел келиш ҳавфи бор.

Ўзбекистон гидрометерология марказига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича, айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиб сел келиши мумкин. 

"17-18 июнь кунлари кутилаётган локал ёмғир сабаб Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор", - дейилган хабарда. 

Қолган ҳудудларда об-ҳаво ўзгарувчан булутли бўлиб, ҳаво ҳарорати 30-35 даражагача исийди. Тошкентда 30-32 даража. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.