Диққат! 200 ва 500 сўмлик қоғоз пуллар 1 июлдан муомаладан чиқарилади
июн 17, 2020 18:30 Asia/Tashkent
Эски намунадаги ушбу пуллар 1 июлдан кейин эса Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказларида муомаладаги пул белгиларига чекланмаган миқдорда алмаштириб берилади.
Ўзбекистонда 200 ва 500 сўмлик қоғоз пуллар 2020 йил 1 июлдан муомаладан чиқарилади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Марказий банкнинг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан:
- 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик;
- 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар 2020 йил 1 июлдан қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотади.