Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 5700 кишига яқинлашди
(last modified Thu, 18 Jun 2020 05:55:09 GMT )
июн 18, 2020 10:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 5700 кишига яқинлашди

Ўзбекистонда 17 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар яна 44 нафарга кўпайди ва касалланганларнинг умумий сони 5682 нафарни ташкил этмоқда

Ўзбекистон ССВга таяниб Дарё сайтининг хабар қилишича,  

Янги касалланиш ҳолатларининг

18 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида;

10 таси Тошкент вилоятида (шундан 7 таси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 3 таси эса аҳоли орасида);

7 таси Тошкент шаҳрида (шундан 2 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганда, 5 таси аҳоли орасида);

5 таси Самарқанд вилоятида;

4 таси Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Аввал 17 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, 77 кишида коронавирус аниқланиб, Бухорода аҳоли орасида касаллик қайд этилгани, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 5638 нафарга етгани хабар қилинганди.

Ёрлиқ