Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 6216 кишига етди
(last modified Sun, 21 Jun 2020 05:23:56 GMT )
июн 21, 2020 10:23 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 6216 кишига етди

ЎЗбекистон ССВ мамлакатда яна 63 кишида коронавирус аниқлангани билан, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6216 нафарни ташкил этди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 48 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 13 нафари Бухоро вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 11 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 1 нафари хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган»,дейилади Кун.уз  хабарида.

20 июнь куни жами 207та ҳолат қайд этилган (шундан 179 нафари карантин муассасаларида, 19 нафари аҳоли орасида, 9 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида), 17 бемор соғайди ва жами тузалганлар сони 4290 нафарга етди.

Айни вақтда шифохоналарда   бемор даволанмоқда, улардан 15 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ёрлиқ