Ўзбекистон: аниқланган коронавирус ҳолати 6500 тага етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i53054-Ўзбекистон_аниқланган_коронавирус_ҳолати_6500_тага_етди
“2020 йил 23 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6500 (+39) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган ССВ хабарида.
(last modified 2020-06-23T02:55:32+00:00 )
июн 23, 2020 05:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон: аниқланган коронавирус ҳолати 6500 тага етди

“2020 йил 23 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6500 (+39) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган ССВ хабарида.

Спутникка кўра, янги касалланганларнинг 15 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 13 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Шу пайтга қадар 4450 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2031 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 4 нафари ўта оғир аҳволда.