Бир кунда икки ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этди/ мубтало бўлганлар сони 7948/
(last modified Mon, 29 Jun 2020 04:54:13 GMT )
июн 29, 2020 09:54 Asia/Tashkent
  • Бир кунда икки ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этди/ мубтало бўлганлар сони 7948/

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, мамлакатда коронавируснинг 22-қурбони қайд этилди.

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи, 42 ёшли Д.Х. (эркак) жорий йил 20 июнь куни бош мия қон айланиши ўткир бузилиши (инсульт)нинг қайталаниши билан (2018 йилда биринчи маротаба инсульт бўлган) ўта оғир ҳолатда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази реанимация бўлимига ётқизилган дея хабар берган Спутник.

Беморда 22 июнь куни коронавирус аниқланган ва унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ўтказилган ҳамда аҳволи кескин ёмонлашганлиги сабабли сунъий нафас олдириш аппаратига олинган.

Бироқ муолажаларига қарамасдан бемор бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўткир нафас ва ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Бироз аввал тошкентлик шифокор коронавируснинг 21 қурбонига айлангани хабар қилинганди.

Янги қайд этилган ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 7948 нафарга етган.

 

Ёрлиқ