Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийлари темир йўл қурилиши бўйича маслаҳатлашди
Ўзбекистон ва Қирғизистон транспорт вазирлари телефон орқали қилган сўҳбатларида, "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўл линияси қурилишини тезлаштириш бўйича фикр алмашишди.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Ўзбекистон транспорт вазирлиги ушбу мамлакатнинг транспорт вазири Элёр Ғаниев ва Қирғизистон транспорт вазири Жанат Бешинов телефон орқали қилган сўҳбатларида, Лиёниёнгонг-Ланьчжоу-Кошғар-Иркиш Там-Ош-Андижон" транспорт коридори орқали Осиё-Океания минтақаси ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида савдо-сотиқ муомалаларининг ҳажми кенгайиши ҳақида фикр алмашишди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон транспорт вазирлари Хитой, Марказий Осиё мамлакатлари ва Кавказ ўртасидаги тавар айирбошлаши бўйича келишувга келишди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тавар айирбошлаши 2019 йилда 500 миллион долларга етди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда қирғизистонлик инвесторлари иштирокида 57 компания фаолият олиб бормоқда.