Ўзбекистон ва Қатар расмийлари икки томонлама ўзаро ҳамкорликлар ҳақида музокара қилишди
(last modified Fri, 17 Jul 2020 11:39:55 GMT )
июл 17, 2020 16:39 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қатар расмийлари икки томонлама ўзаро ҳамкорликлар ҳақида музокара қилишди

Ўзбекистон ва Қатар Ташқи ишлар вазирлари видеоконференция орқали қилган сўҳбатларида икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг истиқболи ҳақида фикр алмашишди.

Видеоконференцияда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва  Қатар Ташқи ишлар вазири ва бош вазирнинг ўринбосари Шайх Муҳаммад Бин Абдурраҳмон Бин Жассим Ал-Соний ўзаро сиёсий, иқтисодий ва савдо-сотиқ соҳаларда икки томонлама муносабатларни қандай ривожлантириш ҳамда халқаро тузилмалардаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқишди.

Шунингдек, томонлар инвестиция киритиш, иқтисодий ҳамкорликларни янада кенгайтириш ҳамда иккитомонлама сиёсий музокараларни кучайтиришни таъкидлашди. 

Видеоконференцияли ушбу учрашувнинг давомида Афғонистон бўҳронини ҳал этиш ва ушбу мамлакатда тинчлик музокаралари  жараёни бўйича Қатан ва Ўзбекистон ҳамкорликлари бўйича фикр алмашилди.