Ўзбекистонда касалланганларнинг умумий сони 18 531 нафарга етди
(last modified Thu, 23 Jul 2020 05:44:28 GMT )
июл 23, 2020 10:44 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда касалланганларнинг умумий сони 18 531 нафарга етди

Ўзбекистонда 23 июль соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 152 нафарга кўпайиб, жами касалланиш ҳолатлари сони 18531 тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Хабар беришларича, янги касалланиш ҳолатларининг

37 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида,

34 нафар Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида,

34 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида,

19 нафари Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида,

15 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида,

13 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида

аниқланган.

«Айни пайтда юртимизда 9872 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган», — дейилади ССВ ахборотида. Шунингдек, ССВ ҳисоби бўйича Ўзбекистонда ҳозиргача 99 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган («Дарё» ҳисоби бўйича вафот этганлар сони камида 104 нафар).

Ўзбекистонда бир кечада 152 кишида коронавирус инфекциясининг тасдиқланиши — соат 10:00 да эълон қилинган ҳисоботлар кесимида 7 июлдан буён кузатилган энг паст кўрсаткичдир. 7 июль куни Ўзбекистонда бир кечада 97 кишида коронавирус тасдиқланган эди. Шундан сўнг:

8 июль тонгида 168 кишида,

9 июль тонгида 167 кишида,

10 июль тонгида 159 кишида,

11 июль тонгида 179 кишида,

12 июль тонгида 193 кишида,

13 июль тонгида 196 кишида,

14 июль тонгида 281 кишида,

15 июль тонгида 208 кишида,

16 июль тонгида 206 кишида,

17 июль тонгида 283 кишида,

18 июль тонгида 289 кишида,

19 июль тонгида 243 кишида,

20 июль тонгида 214 кишида,

21 июль тонгида 276 кишида,

22 июль тонгида эса 290 кишида

COVID-19 инфекцияси аниқлангани маълум қилинган эди.

Қайд этиш жоиз, 22 июль куни ССВ ҳисоби бўйича кунлик касалланиш кўрсаткичи 17 июлдан бери биринчи марта 500 кишилик довондан ўтмади-шу куни мамлакатда жами 498 кишида касаллик тасдиқлангани маълум қилинди (бунгача кунлик касалланиш ҳолатлари сони сўнгги беш кун давомида 562 тадан кам бўлмаганди).

Ёрлиқ