Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 19 653 нафарга етди
(last modified Sat, 25 Jul 2020 04:15:41 GMT )
июл 25, 2020 09:15 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 19 653  нафарга етди

Ўзбекистонда 25 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 293 кишига кўпайиб, касалланганларнинг умумий сони 19 653 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 242 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 36 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 10 472 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (54 фоиз) соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этиб келаётган статистика бўйича мамлакатда эпидемия бошланганидан буён 107 киши вафот этган. «Дарё» ҳисоби бўйича эса коронавирусдан вафот этганлар сони 113 нафарни ташкил этмоқда.

Ҳозирда мамлакатда 9 074 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 138 нафари оғир, 40 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ёрлиқ