Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 22 872 кишига етди
(last modified Thu, 30 Jul 2020 05:18:15 GMT )
июл 30, 2020 10:18 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 22 872 кишига етди

Ўзбекистонда 30 июль соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 287 кишига кўпайиб, умумий касалланганлар сони 22 872 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

58 нафари Тошкент шаҳридаги карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;

116 нафари Тошкент вилоятида;

43 нафари Самарқанд вилоятида;

23 нафари Андижон вилоятида;

15 нафари Сурхондарё вилоятида;

11 нафари Навоий вилоятида;

11 нафари Наманган вилоятида;

Дарё сайтига кўра, 10 нафар Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 12 937 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (57 фоиз) соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисобига кўра, мамлакатда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 132 кишига етган. «Дарё» ҳисоби бўйича эса COVID-19 қурбонлари сони 138 нафарни ташкил этмоқда.

Ҳозирда мамлакатда 9 803 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 365 нафари оғир, 172 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шу ҳолда ОАВ Ўзбекистон Санитар-эпидемиологик назорати хизмати бош эпидемиологи Нурмат Отабековда COVID-19 аниқланганини хабар қилишмоқда.

Ёрлиқ