Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 23 558 кишига етди
(last modified Fri, 31 Jul 2020 08:48:25 GMT )
июл 31, 2020 13:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 23 558 кишига етди

Ўзбекистонда 31 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 287 кишига кўпайиб, касалланганларнинг умумий сони 23 558 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган.

Янги касалланиш ҳолатларининг

111 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;

112 нафари Тошкент вилоятида;

22 нафари Сирдарё вилоятида;

17 нафари Қашқадарё вилоятида;

15 нафари Наманган вилоятида;

Дарё сайтига кўра, 10 нафар Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 13 680 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (58 фоиз) соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисобига кўра, мамлакатда коронавирус қурбонлари сони 137 кишига етган. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирус асоратлари оқибатида вафот этганлар сони 143 нафарни ташкил этмоқда.

Ҳозирда мамлакатда 9 741 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 436 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ёрлиқ