Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 25 минг кишидан ошиб кетди
(last modified Sun, 02 Aug 2020 05:26:28 GMT )
август 02, 2020 10:26 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар  сони 25 минг кишидан ошиб кетди

Ўзбекистон ССВ 2 август тарқатган хабарида 2 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 257 кишига кўпайиб, умумий касалланганлар сони 25 040 нафарни ташкил этмоқда деб маълум этди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

103 нафари Самарқанд вилояти;

99 нафари Тошкент шаҳрида;

18 нафари Сирдарё вилоятида;

14 нафари Қашқадарё вилоятида;

9 нафари Навоий вилоятида;

5 нафари Наманган вилоятида;

5 нафари Фарғона вилоятида;

Дарё сайтига кўра, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 15 299 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (61 фоиз) соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисобига кўра, мамлакатда коронавирус қурбонлари сони 149 кишини ташкил этган. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирус асоратлари оқибатида вафот этганлар сони 157 нафарни ташкил этмоқда.

Ҳозирда мамлакатда 9 592 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 592 нафари оғир, 185 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ёрлиқ