Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 27047 нафарга етди
Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 746 та ҳолат қайд этилди. Кетма-кет тўртинчи кун кунлик касалланиш ҳолати 700 дан юқори бўлмоқда.
Янги касалланганларнинг 23 нафари хориждан келиб карантинга олинганлар орасида (бари Ўртасарой карантин зонасида);
723 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида (Тошкент шаҳрида — 489 нафар, Тошкент вилоятида — 157 нафар, Самарқанд вилоятида — 31 нафар, Хоразм вилоятида — 14 нафар, Навоий вилоятида — 14 нафар, Қашқадарё вилоятида — 11 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида — 5 нафар, Андижон вилоятида — 2 нафар) аниқланган.
Кун давомида 8 та ҳудудда коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилди.
Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар
4 август куни ССВ Тошкент шаҳрида 4 нафар, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этгани ҳақида хабар қилди. Шунингдек, Бухоро халқаро аэропорти директори Тоҳир Баҳронов ҳам коронавирусга чалингача вафот этгани маълум бўлди.