август 09, 2020 16:05 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергия етказиб бериш бўйича 10 йиллик шартнома  ижро этилмоқда

Афғонистон ва Ўзбекистон масъуллари Ўзбекистондан бу қўшни мамлакатга электр- энергия етказиб бериш бўйича 10 йиллик шартнома тузилганини хабар қилишди.

Афғонистон ТИВ-и  бу вазирлик раҳбари Муҳаммад Ҳаниф Атмарни  афғон -ўзбек масъуллари ўртасидаги қўшма видеоконференцияда қатнашиб сўзга чиққанини маълум этди.

Видеоконференция  Ўзбекистон бош вазир ўринбосари,, мамлакат савдо ва инвестиция вазири, Афғонистон транспорт вазирлиги ижроий раиси шунингдек икки мамлакатнинг боқша масъуллари ҳам қатнашдилар.

Атмар бу йиғилишда  Кобул ва Тошкент  ўртасида энергетика ҳамкорликлари нафақат икки мамлакат манфаатида бўлади, балки минтақа ва қўшни давлатлари фойдасида эканлигини таъкидлаб,  икки мамлакат ўртасидаги савдо иқтисодий ҳамкорликларни янада ривожлантиришни таклиф қилди.

Йиғилишда икки мамлакат масъуллари  турли соҳалар айниқса, савдо- тижорат,  маҳсулотлар транзитини енгиллаштириш, икки мамлакат ўртасида юк ташувчи машиналар бориб келишини осонлаштириш, темир йўл лойиҳаларини ижро этилиши, Афғонистонга электр энергия етказиб бериш, Марказий Осиё ўртасидаги транспорт ҳамкорликларни кенгайтириш, август охирларида Ўзбекистондан Афғонистонга электр етказиб бериш 10 йиллик шартномасини ижро этилиши, ҳамда назарга тутилган лойиҳаларга тегишли ҳуқуқий -техник мавзулар устидан ишлаш мақсадида икки мамлакат  иқтисод вазирлари ўринбосарлари даражасида  келишувни амалга ошириш зарурлиги таъкидладилар.

 

Ёрлиқ