август 13, 2020 10:32 Asia/Tashkent
  • «Ўзбекистон-АҚШ-Афғонистон» ўртасида Хавфсизлик бўйича қуйи қўмитасининг илк йиғилиши ўтказилди

12 август куни видеоконференцалоқа воситасида «Ўзбекистон-АҚШ-Афғонистон» уч томонлама ҳамкорлик шакли Хавфсизлик бўйича қуйи қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда қуйи қўмита ҳамраислари – Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари Салимжон Ҳусанов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов, АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Ненси Жексон, АҚШ мудофаа вазири ёрдамчиси ўринбосари Томас Крочи, Афғонистон президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Салам Шох Ибраҳими, Афғонистон миллий мудофаа вазири ўринбосари Абдулҳай Рауф, учта давлатнинг мутасадди вазирлик ва идораларнинг вакиллари иштирок этди деб хабар қилган Кун сайти..

Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, томонлар жорий эпидемиологик ҳолат юзасидан фикр алмашдилар, коронавирус инфекциясининг минтақавий ва глобал хавфсизликка таъсирини муҳокама қилдилар. COVID-19 оқибатларини бартараф этиш учун кучларни бирлаштиришнинг зарурлиги қайд этилди.

Наркотрафик ва терроризмга қарши курашиш самарадорлигини ошириш учун томонларнинг соҳа идоралари ўртасида чегараларни қўриқлаш ва ахборот алмашиш борасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг муҳимлиги таъкидланди.

«Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик» кун тартиби бўйича муносабатларнинг долзарб жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди. Аёллар ва қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, уларга нисбатан куч ишлатиш ва хотин-қизларнинг сифатли таълим олиши борасидаги муаммоларни ҳал қилиш механизмлари муҳокама қилинди.

  •  

Ёрлиқ