Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i54084-Ӯзбекистон_ӯтган_ҳафта_давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 10-17 август кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
август 17, 2020 13:50 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 10-17 август кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  • Шавкат Мирзиёев Лукашенкони президентликка қайта сайлангани билан табриклади
  • Ўзбекистон 400 нафар «Толибон» аъзосининг озод қилинишини олқишлади
  • Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон ҳарбий қудрат жиҳатдан 1-чи ва дунёда 52 чи ўриндадир
  • «Ўзбекистон-АҚШ-Афғонистон» ўртасида Хавфсизлик бўйича қуйи қўмитасининг илк йиғилиши ўтказилди
  • Ўзбекистонда Россияда ишлаб чиқарилган COVID-19 га қарши вакциналардан фойдаланиш имкониятлари ўрганилади

  • Қирғизистонда қўлга олинган журналист Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистонга экстрадиция қилинади-ми?
  • Комилов ва Лавров икки мамлакат ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар
  • Россия ва Беларус ҳарбийлари Фарғона шаҳрига етиб келди

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз: 

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони Беларусь президенти сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади

Шавкат Мирзиёев ўз мактубида сайловчилар иштирокининг юқори даражаси ва овоз бериш натижалари Беларусь халқининг Александр Лукашенкога бўлган улкан ишончини ва бирдамлигини, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш, мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш йўлида амалга оширилаётган самарали ислоҳотлар давом эттирилишини тўлиқ қўллаб-қувватлаётганини яна бир бор намоён этганини қайд этган деб хабар қилган Дарё сайти..

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш икки томонлама муносабатларни аниқ мазмун – иқтисодиёт тармоқларида кооперация бўйича муҳим лойиҳалар ва гуманитар алмашинувга оид дастурлар билан бойитишига ишонч билдирган.

Аввалроқ Хитой раиси Си Цзиньпин Беларуснинг амалдаги президенти Александр Лукашенкони сайловлардаги ғалаба билан биринчи бўлиб табриклаган эди.

Россия президенти Владимир Путин ҳам Лукашенкони президентлик сайловларидаги ғалаба билан муборакбод этган. «Ўйлайманки, сизнинг давлатчиликка оид фаолиятингиз Россия—Беларусь муносабатларининг ўзаро манфаатли барча соҳаларининг янада ривожланиши учун хизмат қилади», — дейилади Путин табригида.

хххх

Ўзбекистон ТИВ-ибаёнотига кўра, Тошкент давлати афғонлараро инклузив музокаралар олиб бориш йўлидаги сўнгги тўсиқни олишга хизмат қилган 400 нафар «Толибон» аъзосини озод қилиш тўғрисидаги Афғонистоннинг Маслаҳат Лоя Жирғаси қарорини олқишлайди

Баёнотга кўра, Ўзбекистон томони Доҳада Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида музокаралар жараёни бошланишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва афғон заминида узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликка эришиш йўлида томонлар сиёсий ирода, конструктив ёндашув ва муросага тайёр эканликларини намойиш этишларига умид билдиради леьб хабар берган Дарё сайти.

«Ўзбекистон Республикаси тинчлик жараёнини илгари суришда ҳар жиҳатдан ёрдам кўрсатишда давом этади ва афғон халқига тинч келажак ва фаровон давлат қуришда ҳар томонлама кўмаклашишга қатъиян тайёр эканлигини маълум қилади», — дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Аввалроқ Ўзбекистон Афғонистон раҳбарларининг инклюзив музокаралар жамоасини шакллантириш тўғрисидаги келишувини олқишлади.

ххххх

Ҳарбий қудрат бўйича жаҳон рейтингида Ўзбекистон 138та давлат орасида 52-ўринни эгаллади.

Global Firepowerга таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон Сингапурдан кейинги ўринда. Аммо Беларусни ортда қолдирган.

Марказий Осиё минтақасида ҳарбий қудрат жиҳатдан Ўзбекистон етакчи позицияни эгаллаган.

Рейтингда биринчи ўринни - АҚШ, иккинчи поғонани - Россия, учинчи ўринни - Хитой эгаллаган.

Биринчи кучли ўнликка, шунингдек, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Франция, Буюк Британия, Миср ва Бразилия кирган.

Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистоннинг рейтингдаги жойлашув ўрни қуйидагича: Қозоғистон - 63 ўрин, Туркманистон - 77 ўрин, Афғонистон - 78 ўрин, Тожикистон - 94 ва Қирғизистон - 98 ўринларни эгаллашган.

ххххх

12 август куни видеоконференцалоқа воситасида «Ўзбекистон-АҚШ-Афғонистон» уч томонлама ҳамкорлик шакли Хавфсизлик бўйича қуйи қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Image Caption

Тадбирда қуйи қўмита ҳамраислари – Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари Салимжон Ҳусанов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов, АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Ненси Жексон, АҚШ мудофаа вазири ёрдамчиси ўринбосари Томас Крочи, Афғонистон президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Салам Шох Ибраҳими, Афғонистон миллий мудофаа вазири ўринбосари Абдулҳай Рауф, учта давлатнинг мутасадди вазирлик ва идораларнинг вакиллари иштирок этди деб хабар қилган Кун сайти..

Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, томонлар жорий эпидемиологик ҳолат юзасидан фикр алмашдилар, коронавирус инфекциясининг минтақавий ва глобал хавфсизликка таъсирини муҳокама қилдилар. COVID-19 оқибатларини бартараф этиш учун кучларни бирлаштиришнинг зарурлиги қайд этилди.

Наркотрафик ва терроризмга қарши курашиш самарадорлигини ошириш учун томонларнинг соҳа идоралари ўртасида чегараларни қўриқлаш ва ахборот алмашиш борасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг муҳимлиги таъкидланди.

«Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик» кун тартиби бўйича муносабатларнинг долзарб жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди. Аёллар ва қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, уларга нисбатан куч ишлатиш ва хотин-қизларнинг сифатли таълим олиши борасидаги муаммоларни ҳал қилиш механизмлари муҳокама қилинди.

ххххх

Эслатиб ўтамиз, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология маркази томонидан ишлаб чиқилган вакцинани рўйхатдан ўтказди

Газета.уз га кўра, Ўзбекистонлик мутахассислар Россия ва Хитойда яратилган COVID-19 га қарши вакциналарни қўллаш имкониятларини ўрганишмоқда, дея хабар қилган сешанба куни коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб аъзоси Рустам Икромов.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта президент Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир ҳафта ичида ва вакциналар сотиб олиш Ўзбекистон аҳолисини эмлаш имкониятларини ўрганишни топширанди. Вакциналар ишлаб чиқарилиши яқин орада Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия ва Россияда бошланиши кутилмоқда.

«Ҳозирда Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарни ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда» — деди Рустам Икромов онлайн-брифингда, чет элдан вакциналарни сотиб олиш режалари ҳақидаги саволга жавоб берар экан. Унинг сўзларига кўра, сешанба куни видеоконференция давомида Хитойда ишлаб чиқарилган вакцинани қўллаш бўйича фикр алмашилди.

ххххх

Ўзбекистон Бош прокуратура Бобомурод Абдуллаевнинг Қирғизистонда ҳибсга олингани юзасидан изоҳ берди

Ўзбекистон Бош прокуратураси Қирғизистон ҳудудида журналист Бобомурод Абдуллаевнинг ҳибсга олинганлиги юзасидан изоҳ берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг сўровига асосан, 1993 йил 22 январдаги «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Минск Конвенциясига мувофиқ, Бобомурод Абдуллаев Қирғизистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган.

«Ҳозирги кунда унинг Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиниши масаласи ҳал қилинмоқда», - дейилган маҳкама изоҳида.

Бобомурод Абдуллаев 9 август куни Бишкекдаги қаҳвахоналарнинг бирида Қирғизистон МХҚ ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди.

10 август куни Бишкекнинг Первомайский туман суди Абдуллаевни 8 сентябрга қадар ҳибсда сақлаш бўйича қарор олган эди.

Ўз навбатида, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэль Розенблюм ҳам вазият юзасидан фикр билдирди.

Унинг айтишича, Қирғизистонда журналист Бобомурод Абдуллаевнинг ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлардан қаттиқ ташвишда. АҚШ элчихонаси унинг ишини диққат билан кузатмоқда.

Билдирилишича, Абдуллаевнинг эркин ҳаракатланиши ва унга Қирғизистон Республикасидан ўз манзилига чиқиб кетишига имкон бериш лозим.

«Америка Қўшма Штатлари эркин ва мустақил оммавий ахборот воситалари амалдаги демократия учун зарурий эканлигини билдиради», - деди элчи.

ххххх

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуо хизмати.

Спутник сайтининг хабар қилишича суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция ва маданий-гуманитар жабҳалардаги Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Вазирлар дунёда коронавирус атрофида кузатилаётган вазиятни ҳам муҳокама қилиб, савдо-иқтисодий алоқаларга пандемиянинг салбий таъсирини қисқартириш учун яқин ҳамкорликни давом эттиришнинг зарурлигини қайд этдилар.

Турли даражалардаги ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги бўлажак қўшма тадбирларнинг жадвали, кун тартиби ва уларга тайёргарлик кўришнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистоннинг МДҲга раислиги доирасида кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича фикр алмашдилар.

Телефон орқали мулоқот чоғида халқаро ва минтақавий сиёсатнинг алоҳида мавзулари ҳам кўриб чиқилди.

ххххх

Россия ва Белоруссия ҳарбийлари Фарғона халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди,

Спутник сайтининг хабар қилишича, Россия ва Белоруссия давлатларининг ҳарбий жамоалари "AРМИ – 2020" мусобақасининг "Йўл патрули" йўналишида иштирок этади.

Меҳмонлар муносиб ҳордиқ чиқаришлари учун Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмда  жойлаштирилди.

Шундан сўнг меҳмонлар учун тантанали митинг ва Россия ҳамда Белоруссия давлатлари байроқларини кўтариш маросими бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар 23 августдан 5 сентябрга қадар бўлиб ўтадиган Халқаро армия ўйинларида иштирок этиши  ҳақида хабар берган эдик. 

АрМИ-2020 да ўзбекистонлик ҳарбийлар Россия ҳудудида бўлиб ўтадиган 12 та мусобақаларда иштирок этишади: "Танк биатлони", "Артиллерия олови устаси", "Зирҳланган танк техникаси устаси", "Мусаффо осмон", "От марафони", "Хавфсиз йўналиш", "Элбурс ҳалқаси", "Хавфсиз муҳит", "Ҳарбий ралли", "Содиқ дўст", "Қўшин разведкаси аълочиси" ва "Қуролсоз уста".