Бишкекдан Тошкентга экстрадиция қилинган журналист Бобомурод Абдуллоев тилхат асосида озод қилинди
(last modified Sun, 23 Aug 2020 07:53:54 GMT )
август 23, 2020 12:53 Asia/Tashkent
  • Бишкекдан Тошкентга экстрадиция қилинган журналист Бобомурод Абдуллоев тилхат асосида озод қилинди

22 август куни Қирғизистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинган журналист Бобомурод Абдуллаев муносиб хулқ-атвор қоидаларига риоя қилиши тўғрисидаги тилхатга асосан озод қилинди

uznews.uz хабарига кўра,  Бобомурод Абдуллаев президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, миннатдорлик билдирган.

“Менинг онам сизга тақдиримдан хавотир олиб, мурожаат қилган экан. Шу онаизорнинг мурожаатини ерда қолдирмай кўриб чиқибсиз. Сиздан Аллоҳ рози бўлсин. Каттадан катта раҳмат, ҳурматли Шавкат Миромонович” деган журналист ўз мурожаатида.

Шунингдек, Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон президентининг инсонпарварлик йўналишида олиб бораётган сиёсати албатта ўз мевасини беришига ишонч билдирган ҳамда онасининг ва ўзининг мурожаатини инобатга олгани учун миннатдорлик билдирган.

  •