Эртага Афғонистон Ташқи ишлар вазири Тошкентга келади
август 27, 2020 13:21 Asia/Tashkent
2020 йилнинг 28-29 август кунлари Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.
Спутник сайтига кўра, Афғонистон ТИВ раҳбари Ҳаниф Атмарнинг Тошкентга ташрифи дастурида Ҳукумат, ташқи ишлар, инвеститсиялар ва ташқи савдо вазирликларида ҳамда бошқа идораларда учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Бўлажак музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, алоқа ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.